Ғазначилик ва унинг бўлинмаларининг тузилмаси

.

Ғазначилик ва унинг бўлинмаларининг тузилмаси Ғазначилик раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ғазначилик раҳбарияти ўз ходимлари учун очиқ эшиклар сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳар қандай ходим учун унинг бевосита раҳбари ўзига бўйсунувчини эшитишга ва тегишли тарзда муносабат билдиришга мажбур эканлигини англатади.

Жамоада ишлаш ва барча ходимларнинг саъй-ҳаракатлари муваффақиятга эришиш шарти ҳисобланади. Ғазначилик хайрихоҳли ўзаро муносабатларни маъқуллайди ва жамоада қулай ижтимоий-сиёсий муҳит сақлаб қолинишига кўмаклашади. Ходимлар ўртасидаги барча келишмовчиликлар уларнинг бевосита раҳбари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг мутахассислари билан ҳамкорликда ҳал этилади. Қандайдир бўлмасин низо учинчи шахсларга маълум бўлишига йўл қўймаслик керак. Ғазначилик ходимлари бир-бирлари билан товуш оҳангини баландлатмасдан ва бир-бирининг сўзини бўлмасдан хушмуомалалик билан муносабатда бўладилар.

Ғазначилик раҳбарияти ғоялар, мулоҳазалар ва ҳар қандай таклифлар ва муаммолар билан мурожаат қилган ходимларни рағбатлантиради