Умумий маълумот

.

Давлат бюджетининг касса ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва Давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш;
Давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш;
бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари (кейинги ўринларда бюджет ташкилотлари ва буюртмачилар шартномалари деб аталади) харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этиш орқали бюджет ташкилотларининг мақсадга номувофиқ, асоссиз харажатларининг олдини олиш;
бюджет ташкилотларини, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш юзасидан мониторинг олиб бориш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда қоидага кўра, воситачилик хизматларидан воз кечиш;
давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;
харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)нинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджетдан маблағ олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;
Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.